UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

29 янв 07:20
Янгиликлар

Футбол

Роналду мухлисларига мурожаат қилди

Теглар :  Роналду
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналду қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

"Диққат билан эшитинг, ҳозир айтадиганларим чин юракдан чиқмоқда. Бу платформа кўтарилганда (Роналду мухлислар қаршисига ер остидан кўтариладиган платформа орқали чиқиб келганди - таҳр.) мени бу даражада кўп одам кутиб олади деб ўйламагандим. 

Сиз - мен яна ҳаракат қилишим ва футбол ўйнашим учун мотивациясиз. Сизларсиз футболда камчилик юзага келади, чунки бизни мухлислар бошқаришади. Сиз берадиган илиқлик, мотивация ва меҳр менга ғурур бағишлайди. 

Буни тасвирлаш учун сўзларим етишмаяпти, аммо шуни айтишни истардимки: бу ерга келганингиз, гапларимни эшитганингиз учун барчангизга раҳмат. Биламан бундан кўпроғини кутгандингиз. Аммо энг асосийси - мана шундай қисқа лаҳзалар. Келганингиз учун раҳмат, мен буни жуда қадрлайман", - деди футболчи Дубайда ўтказилган Бутунжаҳон кўргазмаси вақтидаги чиқишда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг