UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Амирхон Алихўжаев ҳам Mangu 3'да жанг қилади. Рақиб эълон қилинди 0 10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0 10:13"Шунчаки сизларни зериктиргим келмади". Александр Усик Верхувен билан жанг ҳақида гапирди 0 09:48Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 4 та баҳс бўлиб ўтади 0 09:24Хамзат Чимаев Стрикленддан реванш сўрамоқда 0 08:59Ажойиб! Камилла Раҳимова дунёнинг 32-ракеткасини енгиб, "Ролан Гаррос" иккинчи даврасига йўл олди 0 08:34Жаҳонгир Расулов RCC Гран-приси финалига йўл олди 0 08:07Ўзбекистон МТЖ АҚШга жўнаб кетди (ФОТО) 0 19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0

23 сен 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ронда Роузи: "ММАга бўлган муҳаббатимни яна топдим"

Теглар :  UFCРонда Роузи
Америкалик аралаш яккакураш устаси Ронда Роузи яқинда берган интервьюсида қайтишини истисно қилмади.

Америкалик мухлислар яна ўз кумирларини октагонда кўришларига умид қилишлари мумкин. Ўтган ҳафта охирида енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ўғли туғилганидан кейин MMA бўйича машғулотларини давом эттиргани ҳақида гапириб берди.

"Туғруқдан саккиз ҳафта, ММАдан ташқарида саккиз йил, бола туғилгандан саккиз ой ўтгач, бу ишга янги муҳаббат пайдо бўлди. Биринчи видеода мураббий Эй Жей Метюс билан биринчи машғулотим. Мен ҳатти-ҳаракатимдан уялардим, орқага думалаб кетганимдан ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Тўғрисини айтсам, чақалоқ туғилгандан сўнг дарҳол зарба бериш орқали шимимни ҳўлламасликка ҳаракат қилардим.

Иккинчи видео кеча олинган. Гилам устида ҳеч қачон ҳозиргидек тез-тез кулмаган ва жилмаймаган эдим. Сўнгги олти ой жуда ажойиб ўтди, ўсиш учун ҳали жуда кўп имкониятларим борлигини ҳис қиляпман. Елкамда бутун дунё юки бўлмаса, энди мени ҳеч нарса тўхтата олмайди", - деб ёзди Роузи видеога берган изоҳида.

Фаолиятининг энг юқори чўққисида Ронда Роузи нафақат UFC чемпиони, балки дунёдаги энг машҳур спортчилардан бири эди. Дзюдо бўйича Олимпия бронза медали совриндори енгил вазнда кетма-кет олтита жангда ғалаба қозониб, 40 сониядан камроқ вақт ичида учта рақибни мағлуб этди ва UFC`нинг асосий юлдузига айланди. Бу муваффақият унга бутун дунёга машҳурлик олиб келди, аммо ММАдаги фаолиятининг эртакнамо финали бўлмади. 2015 йилда Роузи Холли Холмга нокаут билан ютқазиб, чемпионликни йўқотди. Бир йиллик танаффус олган Роузи қайтишини Аманда Нуньесдан қабул қилинган 48 сониялик мағлубият билан "нишонлади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг