05 июл 09:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Россия бокс федерацияси таниқли Лиганинг лицензиясини тўхтатиб қўйди
Россия бокс федерацияси Hardcore FC Лигасининг лицензияси тўхтатилганини эълон қилди.
Ташкилот, шунингдек, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиши ва қоидаларга мувофиқ жарима тўлаши керак. Бундан ташқари, Hardcore FC Россия бокс федерациясининг ишбилармонлик обрўсига етказилган зарарни ҳам қоплаб беради.
Эслатиб ўтамиз, Регламентни бузганлик учун лига лицензияси олиб қўйилиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Hardcore FC жангчисининг ҳаракатлари юзасидан ҳам тергов олиб бормоқда.
22 июнь куни Москвада бўлиб ўтган Hardcore турнирида спортчи Жавид Ризаев залда бўлган Артур Кулинскийни "рус чўчқаси" дея ҳақоратлаб, жанжаллашиб қолган. Федерация аллақачон Ризаевни дисквалификация қилган ва Россия Федерацияси Бош прокуратурасига ҳам мурожаат қилган.
Ҳавола :
Манба : t.me/mmaboxing24
Фикрлар