UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 май 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия бокс федерациясида терма жамоанинг ЖЧ-2023даги иштироки муҳокама қилинди

Россия бокс федерацияси Бош котиби Татьяна Кириенко бошчилигида ўтган йиғилишда мамлакат терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки таҳлил қилинди.

Россия терма жамоаси 1-14 май кунлари пойтахтимиз мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионатида 2 та олтин, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. 

"Биз 3 та олтин медаль қўлга киритилишини режалаштиргандик. Лекин озгина етмай қолди. Мусобақада рақобат кутилганидан ҳам кучли бўлди. Хулоса чиқарамиз ва ўсишда давом этамиз. Умумий олганда, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокини қониқарли деб баҳоласа бўлади", – дея Кириенконинг сўзларини келтирмоқда ТАСС нашри.

Муслим Гаджимагомедов (-92 кг) ва Шарабутдин Атаев (-86 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Имам Хатаев (-80 кг), Всеволод Шумков (-60 кг), Дмитрий Двали (-54 кг) ва Эдмонд Худоян (-48 кг) бронза медалига эга чиқди.   

Медаллар жамғариш бўйича Топ-5:

1. ЎЗБЕКИСТОН — 5-2-2;

2. Қозоғистон — 4-0-1;

3. Россия — 2-0-4;

4. Куба — 1-3-2;

5. Франция — 1-1-1.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг