UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0

22 мар 18:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россияда Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари рақобати таҳлил қилинди

Россия бокс федерацияси мураббийлар кенгаши раиси Эдуард Кравцов Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаваскор боксидаги рақобат ҳақида гапирди.

Ўзбек боксчилари Париж Олимпиадасидаги муваффақиятли иштирокдан кейин жаҳон ҳаваскор боксидаги етакчилигини яна бир бор амалда тасдиқлаганди. Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Абдумалик Ҳалоков (57 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг), Лазизбек Муллажонов (92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) Олимпиада чемпиони бўлган эди. Қозоғистонлик боксчилар орасида фақат Нурбек Оралбай 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритганди.

"Ўзбекистонга келсак, албатта, Олимпиадада 5 та олтин медаль қўлга киритилгани энг катта ютуқ. Аммо нозик томонлари ҳам бор. Биринчидан, Париж Олимпиадаси россиялик боксчилар иштирокисиз ўтказилди. Нима бўлганда ҳам, улар юқори ўринлар учун курашда рақобатлашадиган дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири.

Иккинчиси, агар вазн бўйича оладиган бўлсак, айтайлик, Ҳасанбой Дўсматов - у 51 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Олимпия турнирининг чорак финалида қозоғистонлик Сакен Бибосиновга қарши яқин жанг ўтказди, бу ҳолатда ғалабани у томонга ҳам, бу томонга ҳам бериш мумкин эди.

Абдумалик Халоков (57 кг) турнирни яққол устунлик билан ўтказди ва унинг иштироки бўйича деярли саволлар бўлмади. Асадхўжа Мўйдинхўжаев учта жангда 3:2 ҳисобида зафар қучди. 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Лазизбек Муллажонов ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Бу муваффақият нафақат ўзбекистонлик боксчилар, балки мураббийлар, Ўзбекистон бокс федерациясининг барча раҳбарлари меҳнати деб айтган бўлардим.

Ўйлайманки, биз 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида бунга ўхшаш нарсани кўрмаймиз. Бошқа рақобатчи давлатлар қўшилади, америкаликлар уй Олимпиадасида яхши иштирок этиш учун жуда яхши тайёргарлик кўришади.

Ҳа, ўзбекларда яхши авлод вояга етмоқда. Улар жаҳон боксининг етакчиларидан бири, аммо Қозоғистон ва Россия улардан узоқда эмас, қаердадир ёнма-ён ва бу мамлакатларнинг ҳар бири бугун иккинчи, эртага эса биринчи бўлиши мумкин", - деди Эдуард Кравцов.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги рақобат йирик турнирларда ҳам давом этди. Масалан, Ливерпулда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади - 7 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза.

Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза билан иккинчи ўринни бўлди. Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қўшма ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Шу йил 19 сентябрдан 4 октябргача Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари улар учун бу йилги асосий старт бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг