UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0

01 мар 08:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россиялик боксчи Курбанов — Мадримов жанги фаворитини айтди

Хабар берганимиздек, 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми ўтказилади.

Кечанинг андеркард жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши вакант бўлиб турган WBA камари учун рингга кўтарилади. Айни пайтда Австралияда машғулот ўтказаётган ва биринчи ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи россиялик боксчи Сергей Воробьев ушбу тўқнашув ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Тўғрисини айтадиган бўлсам, ушбу жангда Исроил Мадримовнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Нимага? Чунки Мага асосий жангларини Россияда ўтказган. Айнан шу ҳолат бўлажак жангда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мадримовнинг ҳаваскор боксдаги тажрибаси ҳам Магомедникидан анча яхши ва бой. Исроил АҚШда жуда кўп жанг ўтказди. Ўша ерда яшаб, машғулотларни ҳам океан ортида ўтказади. Спарринглари ҳам тизимли тарзда ташкил этилади. Барча йўналишлар бўйича у тажрибали боксчи. Мага ватандан ташқарида ўтадиган жангида ўзини қандай ҳис қилишини ҳам билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу қизиқарли жанг бўлади. Бундай имконият ҳамма боксчига ҳам берилавермайди. Чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳаммага ҳам эмас. Фикримни умумий қиладиган бўлсам, 8 март кунги жангда Мадримовда ғалаба учун имкониятлар юқори", — деди Воробьев. 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидаги бокс оқшомининг марказий жангида Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг