UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Коста — Чимаев ҳақида: "Ярим оғир вазндаги жангимиз у учун жуда ёмон тугайди" 0 15:02Серхио Рамоснинг Ламин Ямаль жароҳати ҳақидаги қатъий баёноти 0 14:41"Бошқа ҳеч ким қизиқтирмайди". Райан Гарсия қайси жангни исташини айтди 0 14:20"Кейин UFC камари учун бораман". Царукян Топуриядан ташқари ким билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 13:59"Жуда яқин орада". Усик боксдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди 0 13:38"Арсенал" АПЛ рекордини ўрнатди 0 13:17Арина Соболенко Мадрид турниридаги юришини давом эттирмоқда 0 12:56"Асосий мақсад — Ислам Махачев билан реванш" - Жек Делла Маддалена 0 12:35Царукян нима учун Евлоевдан кўра Волкановски билан жангни исташини тушунтирди 0 12:14ФИФА яна бир қарор устида ишламоқда 0 11:53UFC Fight Night 274 бонуслари кимларга насиб этди? 0 11:32Наоя Иноуэ Накатанига қарши жангга бир ҳафта қолганда қандай ҳолатда эканини кўрсатди (ФОТО) 0 11:11"Ҳеч нарса қилмасанг ҳам 3-4 млн доллар тўлашади". Царукян WWEда чиқиш истагини билдирди 0 10:50Гвардиола кечаги камбекдан сўнг нималар деди? 0 10:29Иккитагина финиш қайд этилган UFC Fight Night 274 турнирининг барча натижалари 0

13 фев 13:21
Янгиликлар

Футбол

Рўзиқул Бердиев: "Клуб раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни тушунмаяпман"

"Насаф" жамоаси қатор етакчиларидан айрилишда давом этаётгани туфайли сайтимиз мухбири "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан асл вазиятни билиш мақсадида интервью олди.

Биласиз, "Насаф" ўтган мавсумда тарихда учинчи маротаба чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиқиб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ клуб томонидан нотўғри олиб борилган ишлари натижасида ОФК лицензиялашидан ўтолмаган жамоа йўлланмадан мосуво бўлди. Шунингдек, Суперлиганинг энг ёш жамоаси бўлган "Насаф" ўтган мавсумни ярмидан кўпини қарздорликлар бўлишига қарамасдан муваффақиятли ўтказди. Бунда албатта жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси катта. Лекин ўтган мавсум ажойиб шаклланган жамоадан ҳозиргача Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов кетишга улгурди. Жамоа тўпурари ва яна бир етакчиси Бобир Абдихолиқов эса шартномасини ҳалигача узайтиргани йўқ ва унинг ҳам кетиш эҳтимоли юқори.

Шу вазиятларни ҳисобга олиб жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга мурожаат қилганимизда "Насаф" устози чинакамига ёрилди.

"Нима ҳам дердим? Жамоа етакчилари кетишда давом этмоқда. Очиғи, клуб раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатни тушунмаяпман. Тушунарсиз бўлмоқда. Ўтган йили ажойиб тарзда шаклланган жамоа яна парчаланмоқда. Ҳозиргача қолган футболчилар билан ҳам келишувлар узайтирилмаган. Мен учун айнан шу жиҳат тушунарсиз бўлмоқда. Кеча Шароф келиб, бу раҳбарият билан ортиқча ишлолмаслиги айтиб, жамоа билан хайрлашиб кетди. Масалан, жамоадан эркин агент сифатида текинга кетаётган футболчилар билан музокара ўтказиб, улар истаётган талабларни қондирилганида, балки ҳозир клуб уларни трансфер қилиш орқали яхшигина пул ишлаб олармиди?

Шароф Муҳитдинов гарчи шартномаси тугаган бўлсада музокаралар ўтказишни 2 ой кутиб чарчади ва охири кетди. Клуб раҳбарияти томонидан ташкилий масалаларда ҳам тушунарсиз ишлар бўлмоқда. Ўтган йилги меҳнатларимиз ҳавога совурилаётгандек. Шахсан мен учун ОЧЛга муносиб бўлиб, халқаро мусобақадан қуруқ қолиш жуда аламли бўлди. Бу кимнинг айби? Жамоанинг йил давомида қилган меҳнатлари чиппакка чиқди. Шундоқ ҳам футболчилар маошсиз ва мукофот пулларисиз шундай натижага эришишди. Якунда ҳам уларни рағбатлантириш бўлмади.

Ўтган йили "Шабаб Ал Аҳли"га трансфер қилинган Азиз Ғаниевнинг пуллари клубнинг "қора куни"га ишлатилиши айтилганди. Биз Азиз Ғаниевнинг трансферидан тушган пуллар жамоага ас қотганини кўрмадик. Ваъдалар қуруқ ваъдалигича қолиб кетди.  Мени тақдирим? Клуб мен билан ҳам шартномани узайтирмаган ва мен жамоага бўлган садоқатим туфайли ҳозирча имкон қадар "Насаф"ни шуғуллантириб, мавсумга тараддуд кўриб турибман. Бироқ бундай мавҳумлик жонга тегди. Қайтадан шакллантирилган жамоа яна парчаланишини кўриш оғриқли. Ўтган йилги жамоага 1-2 тажрибали футболчиларни қўшганимизда бемалол чемпионлик учун курашадиган жамоага айланардик. Ҳозир эса бори ҳам тарқалмоқда. Мен ҳам сеҳргар эмасман. "Насаф" кўп минг сонли мухлисларга эга қадриятлари бор жамоа. "Насаф" доим барқарор ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бўлиб келган. Бундай ҳолат жамоага асло ярашмайди. Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман", - дея гапириб ўтди Рўзиқул Бердиев.


Яқинда клуб менежери Сергей Кучеренко видео-мурожаат қилиб, клуб атрофидаги гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида, жамоага янги мавсум пул ажратилганини таъкидлаганди. Бироқ, кўринишидан, клуб раҳбарияти футболчилар шартномаси бўйича музокараларни бошламаган ва етакчилар "Насаф"ни тарк этишда давом этмоқда.

Эътиборли тарафи, "Насаф" ҳали ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва мураббийлар штаби билан ҳам янги мавсум учун шартнома узайтирмаган.

Ўтган йилги таркибдан ҳозиргача Ислом Кенжабоев, Машҳурбек Муҳаммаджонов ва Шароф Муҳитдинов жамоани тарк этди. Марко Станоевич эса гарчи жамоа билан шуғулланиб юрган бўлсада шартнома узайтирилмаган. Шунингдек, жамоа тўпурари ва етакчиси Бобир Абдохолиқов ҳам ҳозирча эркин агент саналади. Клуб раҳбарияти томонидан эса янги мавсум учун селекция ишлари деярли олиб борилмаяпти. Чемпионат бошланишига бир ойдан кам вақт қолган бир пайтда жамоага бирорта янги футболчи олиб келингани йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг