UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0

09 янв 12:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Абдуллаев проф боксдаги тўртинчи жангини уругвайлик тажрибали боксчига қарши ўтказади (ФОТО)

17 январь тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Палм-Дезерт шаҳрида йирик проф бокс оқшоми ташкил этилади.

Olamsport.com нашрига маълум бўлишича, мусобақада иштирок этадиган ҳамюртимиз Руслан Абдуллаевга турнир доирасида Уругвай вакили Эдуардо Хавьер Абреу рақиблик қилади.

Жанубий америкалик 37 яшар чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган.

Руслан Абдуллаев 2023 йилда -63,5 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган. У профессионал рингдаги дебютини шу йилнинг март ойида ўтказиб, иккинчи раундда Хосе Альварадо (3-19-1, 2КО)ни нокаутга учратганди. Ушбу мағлубият Альварадо фаолиятидаги илк муддатидан олдинги мағлубият бўлган эди.

Юртдошимиз профессионал боксдаги иккинчи жангида Жино Родриго (13-4-2, 11КО)ни бир овоздан (барча ҳакамлик ёзувларида 80-71) мағлуб этган бўлса, учинчи жангида Кевин Жонсон (12-7, 8КО)дан ҳам ҳакамларнинг якдил қарори билан (80-72, 79-73, 79-73) устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг