UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

22 дек 09:35
Янгиликлар

Оғир атлетика, Олимпия ўйинлари

Руслан Нурудинов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этадими? Бунга унинг ўзи жавоб берди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Нурудинов бир неча кун олдин Баҳрайнда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 3 йил аввал ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпионига айланган эди.

МОҚ матбуот хизмати спортчи билан кичик суҳбат уюштирди.

"Профессионал спорт билан шуғулланганлар яхши биладики, бу ёшда юқори спорт формага қайтиш жуда мураккаб. Устозларим билан тинмай меҳнат қилдик ва худога шукур яна ўз вазнимда энг кучли спортчига айландим. Орада кичик кўнгилсизлик ҳам бўлди. Бироқ яқинларимнинг қўллаб-қувватлаши билан барчаси енгиб ўтилди".

– Спортчи эришиш мумкин бўлган барча натижаларингиз бор. Сизни спортда нима ушлаб турибди?

"Айтганингиздек, коллекциямда барча мусобақаларнинг олтин медаллари бор. Баъзиларида рекордлар ҳам ўрнатганман. Ўзим ўрнатган рекордларни янгилаш ичимдаги оловни ёқиб, катта мотивация беради".

– Баъзи сабаблар билан Токио ва Париждаги Олимпиадаларни ўтказиб юбордингиз. Бу жуда катта психологик қулашга олиб келиши мумкин. Сиз ўзингизни руҳан қандай тикладингиз?

"Очиғи, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг саралашидан кейин бироз тушкунлик бўлди. Назарий жиҳатдан бу йилги Олимпиадада қатнашиш имкониятим бор эди. Бироқ бунинг учун -102 кг вазн тоифасига қайтишим талаб этиларди. Бу вазнга тушишим учун кўп вазн ташлашим керак эди. Ҳаракат қилиб кўрдим, аммо саломатлигим билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани учун таваккал қилмадик. Бу ҳам бир синов ва бундан фақат меҳнат орқали муваффақиятли ўта олдим".

– Лос-Анжелес-2028 га ҳам тайёргарлик кўрасизми? Унгача шундай формада етиб боришингиз учун нималар керак?

"Албатта, ҳаракат қилиб кўраман. Бунинг учун спортга илмий жиҳатдан кўпроқ ёндашиш керак. Замонавий спортда муваффақиятнинг асосий калити илм-фан ҳисобланади. Методика ва тиббиётни уйғунлаштириб, тўғри тайёргарлик қилишимиз лозим. Шунда муҳтарам Президентимиз олдимизга қўйган Лос-Анжелес Олимпиадасида кучли ўнталикдан жой олиш вазифасини уддалашимиз осонлашади", деди Нурудинов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг