UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Том Аспиналл Перейра — Ган жанги учун тахмин билдирди 0 18:39Александр Усик Ломаченконинг қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 18:17Райан Гарсия Топурия билан жангга розилик билдирди 0 17:52Расман: "Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррик билан шартнома имзолади 0 17:25"Верхувеннинг Усик устидан ғалабаси деярли имконсиз" - промоутер 0 17:01Турки ал аш-Шайх Усикнинг 2027 йилги жанги ҳақида гапирди 0 16:39"Топурия боксчига ютқазадиган яна бир UFC жангчисига айланади" - Райан Гарсия 0 16:16Расман: Гвардиола ёзда жамоани тарк этади 0 15:54Камару Усман: "Хабиб — Конорсиз Хабиб бўлмасди" 0 15:27Шаҳрам Ғиёсов рақибидан бироз енгил чиқди, Усик ҳам Верхувендан анча кам тош босди 0 15:13Осиё чемпионати: Иккинчи кунги беллашувларда таэквондочиларимиз 2 та бронза медалини қўлга киритишди 0 14:49Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: Трент, Магуайр ва Фоден йўқ 0 14:26Александр Усик боксдан кейин сиёсатга кириш-кирмаслигига жавоб берди 0 14:00Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида ҳам медаллар учун кураш олиб боради 0 13:38Маҳмуд Мурадов ўз "гаражи"ни яна иккита қимматбаҳо "тойчоқ" билан тўлдирди (ФОТО) 0

30 мар 13:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Рустам Ассакалов: "Йигитларим билан фахрланаман"

Амман шаҳрида (Иордания) давом этаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида юнон-рум курашчиларимиз тарихий натижа кўрсатишди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда тарихдаги энг яхши натижани қайд этишди. Терма жамоамиз бош мураббийи Рустам Ассакалов мусобақадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Осиё чемпионати якунларини сарҳисоб қила туриб, бу Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли чиқиши эди, деб бемалол айта оламан. Мен йигитларим билан фахрланаман. Барча шоҳсупадан жой олиш учун курашди ва бунга эриша олмаганларга айтмоқчиманки, сиз бошқалардан ёмон эмассиз. Гиламда максимал даражангизни кўрсатишингиз, ғалаба қозонишни хоҳлашингиз керак, гарчи ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ҳам. Ғалабаларнинг асосий жиҳати — бу характер ва ғалаба қозониш истаги! Шундагина даражангиз пастроқ бўлса ҳам, ҳар қандай курашчини енгишингиз мумкин", деб ёзди Ассакалов.

Маълумот ўрнида, Рустам Ассакалов Париж Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг