UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0

23 сен 07:02
Янгиликлар

Ўқ отиш

Рустам Ямбулатов: “Мерганлик қонимизда бор”

Ўқ отиш спорт турлари бўйича терма жамоамиз учун кучли захира спортчиларини саралаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.

Бу борада дастлабки қадам пойтахтимиздаги 23-болалар уйидан бошланди.

Мазкур даргоҳ раҳбарияти билан келишувга кўра, у ерда тарбияланаётган ва ўқ отиш спортига қизиққан 25 нафар ўғил-қиз иштирокида дастлабки маҳорат сабоқлари олиб борилди. Унда мураббийлар ёшлар учун мазкур спорт тури ҳақида қизиқарли маълумотларни гапириб беришди. Айтиш мумкин, бу дастур орқали ёшлар ўзлари учун янги Олимпия спорт турини кашф этишди.

Назарий тушунчадан сўнг 9 нафар тарбияланувчи саралаб олинди ва улар иштирокида стенддан отиш йўналишида амалий машғулотлар олиб борилди. Таъкидлаш жоиз, бу каби амалий машғулотлар келаси ҳафтадан мунтазам равишда олиб бориладиган бўлди.

“Республикамизда иқтидорли ёшлар кўп. Фақат уларни саралаб олишимиз керак. Ўқ отиш ва мерганлик, тезкор реакция, нишонни ҳис қилиш ҳисси бизнинг қонимизда бор. Фақат уларни юзага чиқариб олиш лозим”, – деди ўқ отиш бўйича терма жамоа мураббийи Рустам Ямбулатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг