25 апр 17:15
Янгиликлар
Футбол
Рюдигер "Реал" ва ПСЖ ўртасидаги фарқни тушунтирди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонию Рюдигер нега ўтган ёзда ПСЖни эмас, "Реал"ни танлаганини айтди.
"ПСЖ менга таклиф билан чиққанида кўп миш-мишлар тарқалди, аммо бу мен кутгандек эмасди. ПСЖга қарши ҳеч нарсам йўқ, улар ажойиб клуб. Лекин "Реал" – бу "Реал". Агар ғолиб томонда бўлишни истасангиз, "Реал"га қўшилинг", – деди Антонио Рюдигер.
Эслатиб ўтамиз, германиялик ҳимоячи 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Реал"га ўтган эди, у аввалроқ "Челси"да ҳаракат қилган.
Ҳавола :
Фикрлар