10 апр 14:05
Янгиликлар
Футбол
Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди
"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги биринчи ўйинда "Бавария"га мағлуб бўлганидан (1:2) сўнг фикрларини билдирди.
"Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Немис футболчисининг сўзларига кўра, ўйин натижаси асосан жамоанинг ҳимоядаги хатолари билан боғлиқ эди.
"Биз ўз ишимизни янада қийинлаштирдик. Бундай даражада рақибга бу каби совғалардан кейин гол уришга йўл қўйиб бериб бўлмайди", – деди Рюдигер.
Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 15 апрель куни Мюнхендаги "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Bavarian Football Works
Фикрлар