UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

29 мар 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сабриэль Матиаснинг чемпионлик ҳимоя жанги расман тасдиқланди! Рақиб енгилмас боксчи!

Биринчи яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Сабриэль Матиас ўз камарини ватани Пуэрто-Рикода ҳимоя қилиши расман тасдиғини топди.

Матиас ўз чемпионлик камарини 15 июнь куни рейтингнинг олтинчи поғонасидан жой олган австралиялик Лиам Паро (24-0, 15 КО)дан ҳимоя қилади. Мағлубият нималигини билмай келаётган Паро 24 та жангининг 15 тасини нокаут билан якунлаган. 

Сабриэль икки ҳафта аввал таниқли промоутер Эдди Хирнга тегишли Matchroom компанияси билан шартнома имзолаган эди. Энди Матиаснинг жанглари DAZN пулли стриминг платформасида трансляция қилинади.

"Ўз ватандошларим кўз ўнгида қийинчилик билан қўлга киритган чемпионлик камаримни ҳимоя қилиш мен учун катта шараф. Ғалабага чанқоқлик аввалги жангимдан кўп бўлса кўпки, кам эмас. Буни ҳамюртларимга ҳам билдириб қўймоқчиман", — деди ўз жангларининг барчасини нокаут билан якунлаган Матиас.

"Мен бу имкониятни бутун умр кутдим. Сабрсизлик билан дивизион қўрқувига айланган рақибимнинг уйидаги жангни кутяпман", — деди Паро. 

Эслатиб ўтамиз, Сабриэль Матиас сўнгги жангида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевни техник нокаутга учратган эди. Ўша жангда илк мағлубиятини қабул қилиб олган Эргашев бугун панамалик Хуан Хуертасни биринчи раундидаёқ нокаутга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг