UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0

05 сен 10:18
Янгиликлар

Енгил атлетика

Сафина Садуллаева бугун "Бриллиант лига"даги иштирокини бошлайди

Кеча Швейцариянинг Цюрих шаҳрида енгил атлетика бўйича "Бриллиант лига" мусобақасининг Цюрих босқичи старт олди.

Нуфузли турнирнинг бугунги куни доирасида ўзбекистонлик Сафина Садуллаева ҳам чиқиш қилади.

Баландликка сакраш дастурида ҳамюртимиздан ташқари амалдаги жаҳон рекордчиси ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, украиналик Ярослава Магучих, шунингдек, Олимпия ўйинларининг 2 карра кумуш медали соҳибаси Никола Олислагерц (Австралия), жаҳон чемпионати совриндорлари Ирина Герашенко (Украина), Элеанор Петтерсон (Австралия) каби номдор спортчилар ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Мусобақа доирасида баландликка сакраш дастури Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Сафина 22 август куни "Бриллиант лига"нинг Лозанна босқичида иштирок этиб, 8 очко қўлга киритган эди. Унинг квалификациядаги жами очколари ҳозирда 9 тани ташкил этмоқда.

Маълумот учун, "Бриллиант лига"нинг финал босқичи 13-14 сентябрь кунлари Бельгиянинг Брюссель шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг