UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

21 апр 09:29
Янгиликлар

Дзюдо

Саҳро бағридан чиқаётган чемпионлар

Юртимизда олимпия оиласига мансуб дюздо спорт тури билан шуғулланаётган ёшлар сони тобора ортиб боряпти.

Жумладан, Навоий вилоятида ҳам дзюдога қаратилаётган эътибор натижасида ушбу яккакураш турига меҳр қўяётган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Вилоятнинг биргина бутун собиқ Иттифоқда машҳур бўлган Учқудуқ шаҳри мисолида олсак, миттигина "олтин ҳудуд"дан турли ёш тоифасидаги мамлакат чемпионлари, халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари етишиб чиққанига гувоҳ бўламиз. 

Маҳаллий ёшларга олий тоифали мураббийи, "Шуҳрат" медали соҳиби Алишер Шодмонов дзюдо сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Алишер аканинг шогирдларидан уч нафари - Ирода Жуманова, Дилноза Камолова ва Маҳлиё Маннонова Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилишган. 

"Навоий тоғ металлургия комбинатига қарашли "Лочин" соғломлаштириш спорт мажмуасида ёшларга дзюдо сир-асрорларини ўргатиб келяпмиз. Бизда спортга эътибор юқорида даражада. Бош ҳомийимиз Навоий тоғ металлургия комбинати вилоят чемпионти, Республика миқёсидаги турнирлар, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, шунингдек, юртимиздан ташқарида ўтказиладиган мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинларига пул ажратади. Мен санаб ўтган мусобоқаларга ўз ҳисобимиздан бориш мумкин эмас. Шароитимиз ҳавас қилгудек даражада. Биз шуғулланадиган спорт маскани Навоий шаҳридан 320 километр узоқликда, олис чўл ҳудудида жойлашган. Бу ерда дзюдо билан икки юзга яқин ёшлар шуғулланади. Улардан 30 нафарини қизлар ташкил этади. Чўл ҳудуди бўлишига қарамай, биздан кўплаб Ўзбекистон чемпионлари, Осиё чемпионати ҳамда Кубоги ғолиб ва совриндорлари етишиб чиққан ва бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Қизларимиздан уч нафари Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилган. Уччаласи ҳам учкудуқлик қизлар. Ирода Жуманова ҳозирда Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университетида, Дилноза Камолова Ички ишлар вазирлиги академиясида, Маҳлиё Маннонова эса Жисмоний тарбия институтида таҳсил оляпти ва параллел равишда Миллий Гвардияда ишлаяпти. Шогирдларимиздан Сардор Тошимов, Сабрина Қўлдошева, Умида Нормуродова, Маржона Турсунова, опа-сингил Гуласал ва Гулина Облоқуловалар ёшлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва совриндори бўлишган. Асосий мақсадимиз - жамиятимизга ҳар томонлама соғлом, комил инсонларни тайёрлаш, терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришдан иборат", - дейди Алишер Шодмонов. 

Ишончимиз комил, яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда учқудуқлик ёшлар халқаро мусобақаларда ҳам ўз сўзларини айтишади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг