UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0

17 авг 15:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Полатов Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари билан учрашув ўтказди

Токио Олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Демак, бизда янги цикл бошланди.

Олимпиада якунига етгач ўз-ўзидан навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик бошлаб юборилди. Ўзбек боксчиларини олдинда кўплаб мусобақалар кутиб турибди. 

Бугун навбатдаги мусобақалар олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов терма жамоамиз аъзолари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Йиғилиш давомида эндиликда терма жамоада ишни ташкил этишда киритиладиган ўзгаришлар, олдиндаги режалар ва бошқа масалалар гаплашиб олинди. 

Йиғилиш давомида федерация раҳбари барча учун имконият борлиги ҳақида гапирди. 

"Эндиликда терма жамоа таркиби  бир неча мутахассисдан ташкил топган мураббийлар кенгаши қарорига кўра аниқланади. Терма жамоа учун йиғинлар сони кўпайтирилади. Барчангизда ўз олдингизга қўйган мақсадингиз бор. Унга эришиш учун эса фақат ва фақат меҳнат қилишингиз лозим. Бу ерда ўтирган барча боксчилар Париж Олимпиадаси, жаҳон чемпионатлари учун потенциал номзод ҳисобланишади. Сиздан талаб қилинадигани фақат интизом ва меҳнат. Мусобақаларга ким кучли бўлса ўша боради. Таркиб танлашда номларга қараб ўтирмаймиз. Барчада имконият бор.

Шуни ҳис қилишингизни истардимки, Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг айнан боксга эътиборлари бошқача. Биз ушбу эътиборга юксак натижаларимиз билан жавоб қайтаришимиз лозим", - деди Сакен Полатов. 

Йиғилиш давомида шунингдек кенгайтирилган таркиб аниқлаб олингани маълум қилинд. Жаҳон чемпионати 13 та вазн тоифасида ўтказилиши яна бир бора эслатиб ўтилди. Учрашувда терма жамоамиз сардори Баҳодир Жалолов, шунингдек Рустам Тўлаганов ва яна бир неча боксчиларимиз ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 авг 23:52:30
Boks boks
Адолатли карор чикариь мунасиб боксчилаоимизга имканият берип жч олиб боради деган умиттамиз
   
17 авг 23:52:30
Boks boks
Адолатли карор чикариь мунасиб боксчилаоимизга имканият берип жч олиб боради деган умиттамиз
   
17 авг 20:03:48
Fahritdin Tashkenbaev
Санжар Турсунов ва Фанат Кахрамоновни умуман термага якинлаштириш керак эмас! Уларга Узбекстонда кучли булмасалар хам шунча шанс берилди! Ч-б куйишди!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг