24 дек 13:05
Янгиликлар
Футбол
Саккиз йил Хитойда ўйнаган Оскарнинг янги жамоаси маълум
Оскар Хитойдаги саккиз йиллик фаолиятидан сўнг юртига қайтишга қарор қилди.
Бразилиялик футболчи фаолиятини ўз мамлакатининг "Сан-Паулу" клубида давом эттиради. Ярим ҳимоячи жамоага эркин агент сифатида ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оскар 2017 йилнинг қишида "Челси"дан "Шанхай Порт" жамоасига 60 миллион еврога ўтганди. У ўтган мавсумда Хитой жамоасида 35 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 27 та голли узатма бор.
Ҳавола :
Фикрлар