UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0

13 сен 09:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Салихов ва Вальдо Кортес-Акоста таслим этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Бугун АҚШнинг Аризона штати, Глендейл шаҳрида UFC Fight Night 288 турнири бўлиб ўтди.

Дунёнинг энг кучли Лигасининг Мексика Мустақиллик кунига бағишланган тўртинчи йиллик тадбирининг марказий жангида бразилиялик ярим енгил вазн вакили Жан Сильва америкалик (келиб чиқиши мексикалик) Хосе Деьлгадони муддатидан олдин мағлубиятга учратди.

Дастлабки беш дақиқаликдаёқ "Лорд" ўз мухлисларини хавотирга солиб, нокдаун ҳолатига тушиб қолди, бироқ рақибига устунликни бой бермай, жангни давом эттирди. Учинчи раундда эса дивизионнинг кучли ўнлигига кириши бежиз эмаслигини исботлаб, аввал Дельгадони нокдаун ҳолатига туширди, сўнгра бўғиш усули билан жангни муддатидан олдин якунлади.

Noche UFC 4 турнирининг иккинчи асосий жангида ташкилотнинг собиқ чемпиони, мексикалик Брендон Морено муросасиз ва рақобатли баҳсда америкалик Жозеф Моралесни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди.

Байрам тадбирининг учинчи муҳим жангида мағлубият нималигини билмай келаётган ярим енгил вазн вакиллари Томми Макмиллен ва Марван Рахики тўқнаш келишди. Иккала спортчи ҳам нокдаун ҳолатига тушган ушбу шиддатли жанг америкалик Макмилленнинг ҳакамлар бир овоздан қабул қилган қарори билан якунланди.

Бошқа натижалар қаторида россиялик ярим ўрта вазн вакили Муслим Салиховнинг муваффақиятсиз иштирокини қайд этиш лозим: у дастлабки кард (прелимс) доирасида чилилик Игнасио Бахамондесга ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан имкониятни бой берди.

Юсри Белгаруи, Томас Гант ва Шон Кинг ўз жангларини муддатидан олдин якунлаб, ғалаба қозонишди.


Noche UFC 4 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Жан Сильва Хосе Дельгадони сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – учинчи раунд, 2:57

Брэндон Морено Жозеф Моралесни ҳакамларнинг айри қарори билна таслим этди (28-29, 30-27, 30-27)

Томми МакМиллен Марван Рахикини ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратди (29-27, 29-28, 29-28)

Алекса Грассо рақибаси Манон Фиорони очколар бўйича ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Кертис Блэйдс Вальдо Кортес-Акостани ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Дэвид Мартинес Дэн Игедан устун келди (29-28, 30-27, 30-27)


Прелим кард жанглари

Тим Эллиотт Эдгар Чайрезни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28)

Игнасио Бахамондес Муслим Салиховдан устун келди (29-28, 30-27, 30-27)

Юсри Белгаруи Жорден Сантосни техник нокаутга (зарбалар) учратди – биринчи раунд, 4:25

Томас Гантт Драккар Клозени сабмишн (учбурчак) қилди – учинчи раунд, 2:46

Чжу Ронг Рафа Гарсияни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Шон Кинг Жесси Росасни нокаут қилди – биринчи раунд, 0:36

Регина Тарин рақибаси Жей Жей Олдрични ҳакамларнинг якдил қарори эвазига кўра мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг