UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

22 ноя 19:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саудияда жанг қилувчи бокс юлдузлари ва кеча карди. Бизни нималар кутмоқда?

23 декабрь куни Саудия Арабистонида тақвим йилини амалда ёпиши керак бўлган катта бокс турнири бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Улар биринчи навбатда шу йилнинг баҳорида йирик тадбирни ўтказиш ҳақида ёза бошлаганди, бироқ бу ўхшамай қолди. Бунга сабаб тахминий тўловлар, иштирокчилар таркиби ва ноаниқ истиқбол бўлди. Хусусан, асосий қатнашчилар дунёнинг энг кучли оғир вазн тоифаси боксчилари бўлиши керак эди. Тайсон Фьюри ва Александр Усик у ерда жанг қилиб, оғир вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпионини аниқлашлари лозим эди. Оқшомнинг яна бир карди Деонтей Уайлдер ва Энтони Жошуа ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган. 

Охир-оқибат иккала жанг ҳам бекор қилинди, аммо Саудия барибир энг яхши жангчилар билан тўлдирилган янги кардни тақдим этди. Иштирокчилар орасида Жошуа ва Уайлдер ҳам бор, лекин улар ўзаро жанг қилмайди. 


Энтони Жошуа – Отто Уаллин 



Жошуа жаҳон боксининг асосий юлдузларидан биридир. Британиялик катта спортчи, у Усикдан икки марта мағлубиятга учраганига қарамай, рейтингда қуйи поғоналарга тушиб кетмади. Энди эса аста-секин яна юқори ўринлар учун ҳаракат қилмоқда. Энтони ўзининг сўнгги жангида Роберт Ҳелениусни нокаутга учратди. Бунгача у ҳакамлар қарори билан Жермейн Франклинни мағлуб этганди.  

Айтганча, Жошуа ҳаваскор боксда Уоллин билан тўқнаш келган ва ғалаба қозонганди. Отто ҳам бундан аввал Фьюри билан рўбарў келган ҳатто ғолиб бўлишига бир баҳя қолганди, аммо якунда таслим бўлганди. Охирги жангида швед россиялик Мурат Гассиевдан бўлинма қарор билан устун келган. У ушбу ғалабаси орқали кетма-кет ғалабалар сериясини 6 тага етказиб олди. 


Деонтей Уайлдер – Жозеф Паркер 


Уайлдер ҳозирги бокснинг энг қўрқинчли нокаутчиси саналади. Бир йил олдин Деонтей  Хелениусни биринчи раундда нокаутга учратган ва шундан бери Жошуа ёки Нганну билан жанг учун ҳаракат қилиб келаётанди. Якунда ташкилотчилар унга Жозеф Паркерни танлаб берди. 

Айтиш лозимки, Уайлдернинг мақсади Энтони билан бўлажак жанг ҳисобланади. Биринчидан, бу пул учун кураш. Миш-мишларга кўра, у ушбу дуел учун 50 минг доллар ишлаб олиши мумкин. Иккинчидан, бундай жангдаги ғалаба унга чемпионлик жанги учун йўл очиб беради. Ҳатто матбуот анжуманида ҳам Деонтей Жошуадан бу қарама-қаршилик қачон бўлиши ҳақида сўради. Бундан ташқари, бу реванш баҳси ҳам бўлади. 


Дмитрий Бивол – Линдон Артур 


Дмитрий аллақачон йирик турнирларни ўзи бошқара оладиган даражага келган, аммо бу ҳолатда россиялик учун йил охиригача жанг қилиши муҳим эди, чунки Бивол охирги марта ўтган йилнинг ноябрь ойида Гилберто Рамиресни ишончли тарзда мағлубиятга учратганди. Артур у қадар кучли боксчи эмас, бироқ Дмитрийнинг ўзи енгил вазн тоифасида айни дам Линдон энг яхши вариант эканлигини тан олди.  Артур профессионал фаолиятида фақат бир маротаба мағлуб бўлган. Бу ҳодиса Энтони Йардга қарши баҳсда содир бўлган. Шундан сўнг Линдон 4 та жангда зафар қучди ва уларнинг 3 таси муддатидан олдин якунига етди. 

Ва булар бўлажак турнирнинг барча жуфтликлари эмас. Яқинда Усик билан шов-шувли жанг ўтказган Даниел Дюбоа проф боксда ҳали мағлуб бўлмаган Жаррел Миллер билан тўқнашса, Жей Опетайя умидли жангчи Эллис Зорро билан учрашади. Оғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича расмий давогар ҳисобланган ва ҳали енгилмаган Филип Ҳргович Марк де Морига қарши рингга чиқади. Шунингдек, Фьюри ва Нганну билан бир кардда жанг қилган россиялик Арсланбек Маҳмудов германиялик Агит Кабаел билан жанг қилади.


Хориж сайтлари асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг