24 ноя 09:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альварес Мексикада йил спортчиси бўлди
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA йўналишлари чемпиони Сауль Альварес Мексиканинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди.
Альварес совринни шахсан Мексика Президенти Энрике Пенья Нието қўлидан қабул қилиб олди. Бу билан Сауль “Канело” Альварес ушбу совринни қўлга киритган илк мексикалик боксчига ҳам айланди.
Эслатиб ўтамиз, мексикалик боксчи яқинда йил жангида қозоғистонлик Геннадий Головкинни мағлубиятга учратиб, рақибининг чемпионлик камарларига қўлга киритганди. Альвареснинг навбатдаги жанги 15 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида WBA чемпиони Рокки Филдингага қарши бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар