UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

01 июн 17:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сауль "Канело" Альварес қачон аниқ кетишини айтди

Мексикалик бокс афсонаси Сауль "Канело" Альварес фаолиятини қачон якунлаши ҳақида берилган саволга аниқ жавоб берди.

Альварес 37 ёшга тўлиши билан фаолиятини якунламоқчи. У фаолиятининг қолган икки йилини Саудия Арабистони кўнгилочар Бош бошқармаси раҳбари, Riyadh Season ҳамда The Ring эгаси Турки Ал аш-Шейх билан ҳамкорликда ўтказади. 

"Турки Ал аш-Шейх — мен айнан шу инсон билан ҳамкорликда ишлаб, фаолиятимни якунлайман. Ҳозир менинг организмим жойида ва мен яна бир неча йил жанг қила оламан. 37 ёш — айнан мен боксдан кетишни мақсад қилган ёш. Бокс мени кетишга мажбур қилмасидан бу ишни ўзим амалга оширганим яхши. Фаолиятимни пул учун мажбуран давом эттирмайман. Ваъда бераман, 37 ёшдан кейин жанг қилмайман", — дея No Golf No Life гольф турнирига бағишланган матбуот анжуманида гапирган Альварес.  

Маълумот учун, 2027 йилнинг июлида Сауль Альварес 37 ёшга тўлади. У проф боксда 67 та жанг ўтказиб улгурди. Канело 4 та вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Ўзининг биринчи чемпионлик камарини 2011 йилда қўлга киритган. Бугунгача биринчи ўрта, ўрта, иккинчи ўрта ҳамда яримоғир вазн тоифаларида 26 та чемпионлик жангларида рингга кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг