UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

23 окт 13:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сербиядан гапирамиз: Тошкент - Истанбул - Белград ёхуд "ўзбек йўлбарслари" жаҳон чемпионатига тайёр

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча 22 октябрь куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Сербиянинг Белград шаҳрига етиб келишди.

Таркибга назар ташлар эканмиз, Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби бу сафарги жаҳон чемпионати учун тажриба ва ёшлик шижоатини уйғунлаштиришга қарор қилди. Таркибимизда ўзбек бокси юлдузлари Шаҳобиддин Зоиров, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсовдан тортиб, яқиндагина ёшлар таркибидан катталарга қўшилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Шоҳжаҳон Абдуллаев каби умидли чарм қўлқоп усталарини кўришимиз мумкин. Умуман олганда, таркиб бокс мухлислари томонидан яхши кутиб олинди.

Шу ўринда, кўплаб мухлисларда юзага келган саволга эътибор қаратиб ўтсак: Баҳодир Жалолов нега таркибда йўқ? Жалолов бир неча ой олдин Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди ва мураббийларимиз унга бироз дам беришга қарор қилишди. У айни пайтда якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда. Ушбу вазн тоифасида Лазизбек Мулложоновга ишонч билдирилди. Лазизбек ҳам бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони, шунингдек сентябрь ойида ҳарбий боксчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг олтин медаль соҳиби ҳисобланади. Олдинда турган жаҳон чемпионатида ҳам Мулложонов ўзига билдирилган ишончни оқлашига умид қиламиз ва бунга ишонамиз ҳам. 

Яна бир савол? Нима учун терма жамоа катта мураббийи Тўлқин Қиличев Сербиядаги жаҳон чемпионатига келмади? Бу ҳақида матбуот анжуманида етарлича маълумот берилган бўлсада, яна бир маротаба эслатиб ўтишни лозим деб билдим: Айни пайтда Тўлқин Қиличевга Ўзбекистон U-22, яъни 22 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоасини 2022 йил бошида Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёрлаш ишониб топширилган. Шу сабабли ҳам, Қиличев бор эътиборини ҳозирда ушбу терма жамоамизга қаратган. Шунчаки маълумот: Ўзбекистон терма жамоасида 2015 йилдан буён Марат Қурбонов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Катталар терма жамоамиз ўша вақтдан то бугунги кунга қадар айнан Марат Қурбонов бошчилигида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Раҳматжон Рўзиохунов эса терма жамоанинг катта мураббийи ҳисобланади. 

22 октябрь тонгида Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аэропортига катта таркибда етиб келган терма жамоамизни кўриб спорт мухлислари боксчиларимизга омад тилашди ва улар билан суратларга тушишди. Ҳаттоки аэропорт паспорт назоратидаги ходимларидан бири Ҳасанбой Дўсматовни кўриб, "ака сизнинг паспортингиз шарт эмас, шундоқ ҳам таниймиз" дея самимий ҳазиллашиб қўйди. Шундан кейин аэропортдаги анъанавий суратга тушиш ва Истанбулга 5 соатлик парвоз. Туркия аэропортидаги "пересядка"дан кейин эса терма жамоамиз Белградга етиб келди. Дарвоқе, шу куни Куба (биз билан бирга Тошкентдан), шунингдек Тожикистон, Венесуэла терма жамоалари ҳам Сербияга келишди. Белград ва Тошкент орасидаги вақт тафовути 3 соатни ташкил этади - Тошкент олдинда. 25 октябрь куни ЖЧнинг илк жанглари маҳаллий вақт билан соат 13:00да бошланади. Бу вақтда Ўзбекистонда соат 16:00 бўлади.

Боксчиларимиз Белграддаги "Crowne Plaza" меҳмонхонасига жойлашишди. ОАВ ходимлари учун эса бошқа меҳмонхона ажратилган. Дарвоқе, бугун яна 4 нафар ҳамкасбимиз мусобақани бевосита ёритиш учун Белградга етиб келишади. Чорак финалларга яқин эса яна бир гуруҳ журналистлар Сербияга парвоз қилишади. ОАВ ходимлари томонидан бундай қизиқиш шубҳасиз Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддиларини, матбуот хизматини хурсанд қилмай қолмади. Чунки, одатда асосан футбол мусобақаларига бундай катта гуруҳда журналистлар сафар қилишарди. Эндиликда ҳамкасбларимиз ичида бокс мусобақаларини ҳам бевосита мусобақа жойидан ёритиш истаги борлиги бизни қувонтирди. 

Бугун кечки пайт терма жамоа режа асосида машғулотларни олиб боради. Терма жамоа ҳақидаги ҳақидаги маълумотлар, машғулот ва мусобақалардан суратларни биз билан кузатиб боринг. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Азиз Тўхтамуродов, Белград шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг