17 июн 09:50
Янгиликлар
Теннис
Серена Уильямс она бўлишига 3 ой қолган бир пайтда машғулот ўтказди
Америкалик теннис юлдузи, дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Серена Уильямс ўз ҳаракатлари билан барчани ажаблантиришда давом этмоқда.
Уильямсларнинг кичиги она бўлишига 3 ой муддат қолган бўлишига қарамай, теннис машғулотларини канда қилмаяпти. Тўғри, Серена кортнинг у бошидан бу бошига тинмай югураётгани йўқ. Лекин тўпга куч билан зарба беришлари ҳам ҳозирги ҳолатида катта жасорат талаб этади.
Эслатиб ўтамиз, Уильямс асли келиб чиқиши арманистонлик бўлган тадбиркор Алексис Оганяндан фарзанд кутяпти. Тез орада бу жуфтликнинг тўйлари бўлиб ўтиши керак.
Маълумот учун, Серена ўзининг сўнгги турнирини январь ойида ўтказган эди. Ўшанда Уильямс оғироёқ бўлишига қарамай, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Australian Open турнирида бош мукофотни қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар