UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0

03 июн 09:51
Янгиликлар

Дзюдо

Сергелида кўп тармоқли спорт маскани фойдаланишга топширилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Президентимиз томонидан ёш авлодни ақлан етук қилиб тарбиялаш билан бир қаторда жисмонан баркамол этиб вояга етказиш жамият ва давлат олдидаги энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизнинг Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида жойлашган 277-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи кўп тармоқли спорт маскани бунёд этилди. 

Бу ерда яккакураш, хусусан дзюдо спорт турига ихтисослаштирилган зал, замонавий бассейн, Street workout, яъни кўча гимнастикаси, фитнес билан шуғулланиш имконини берувчи спорт майдончаси ҳамда сунъий қопламали футбол майдони мавжуд.

Кеча куннинг иккинчи ярмида киши кўзини қувонтирадиган енгил конструкцияли (сендвич панелли) спорт маскани маҳаллий ёшлар ихтиёрига топширилди. Айтиш мумкинки, бу спорт объекти ёшлар учун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

"Ҳақиқатан ҳам кўрган кишининг кўзи қувнайдиган спорт масканига айланибди. Бу ерда ташландиқ ҳолатга келиб қолган бассейн ҳам бўларди. Қурувчиларимиз бу сув ҳазасини ҳам қисқа муддатда замонавий кўринишга келтиришибди. Болажонларнинг айни таътил кунлари бу ёпиқ сув ҳавзасининг фойдаланишга топширилаётгани ҳар биримиз, айниқса, шу маҳалла ёшларининг қувончига сабаб бўляпти", - деди А.Икромов.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғишда давлатимиз раҳбари томонидан Олимпиада ғолиб ва совриндорлари номи билан аталувчи мактабларни очиш лозимлиги айтилганди. Бугун Сергелида фойдаланишга топширилган ихтисослаштирилган дзюдо залига олимпия ўйинларининг уч карра совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров номи берилди.      

"Эътибор берган бўлсангиз, бу спорт объектлари аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда бунёд этиляпти. Бу бежиз эмас, албатта. Куни кеча ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович раисликларида ўтказилган видеоселекторда ҳам айнан маҳаллаларда спорт мусобақаларини кўпроқ ўтказиш ва шу йўл билан селекция жараёнини ташкил этиш, терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришга кўмаклашиш масаласида сўз борган эди", - деди У.Шарифхўжаев.  

Таъкидлаш жоиз, Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида йил якунигача 508 та маҳаллада худди шундай кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилган. Бу орқали 6 миллион нафар ёшлар оммавий спорт билан қамраб олинади. Дарҳақиқат, халқаро майдонга йўл маҳаллалардан, шу каби спорт масканларидан бошланади. 

"Мақсадимиз – жамиятнинг бошланғич нуқтаси бўлган оила ҳамда маҳаллаларда оммавий ва профессионал спортни янада ривожлантириш, кенг аҳоли қатлами орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдан иборат", - дея қўшимча қилди А.Камилов.      

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг 11 вилоятида жами 13 та ихтисослаштирилган дзюдо залларининг бунёд этилиши режалаштирилган эди. 

Бугунги кунга келиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Гулистон, Навоий, Жиззах, Бухоро, Термиз, Андижон ва Наманган шаҳарларида ушбу спорт объектлари фойдаланишга топширилди ҳамда самарали фаолият юритмоқда. 

Лойиҳага кўра, 13 та ихтисослаштирилган дзюдо мактабида минглаб ёшлар олимпия оиласига мансуб ушбу яккакураш тури билан шуғулланиш имконига эга бўладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг