UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Фёдор Емеляненко Махачевга юзланди 0 18:13"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи 0 17:45Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 16:47VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Тўрт дзюдочимиз финалда, қолган уч нафари бронза учун курашади + ФОТО 0 16:26Чимаeв Махачев - Делла Маддалена жанги ҳақида гапирди 0 16:05"Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди 0 15:44Боксчимиз Одинахон финалга чиқди, Узукжамолда бронза + ФОТО 0 15:23Адҳамжон Эргашев олтин ва кумуш медалларни ҳам қўлга киритди 0 15:02Жейк Пол Перейрага жанг таклиф қилди: "У рози, лекин UFC халақит бермоқда" 0 14:41"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди 0 14:20Адҳамжон Эргашев VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари совриндори + ФОТО 0 13:59Царукян UFC гонорарлари ҳақида: "Деярли ҳеч нарса қолмайди" 0 13:38Жек Делла Маддалена: "Махачевни синдираман ва рейтингда унинг ўрнини эгаллайман" 0 13:17Муҳаммад Мокаев Brave CF лигасидаги навбатдаги рақибни айтди 0 12:56Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди 0

24 дек 10:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Богачук кейинги жангини Исроил Мадримовга қарши ўтказиши мумкин

Украиналик боксчи Сергей Богачук британиялик Исмаэль Дэвисни мағлуб этганидан хабарингиз бор.

Жангнинг олтинчи раундида Богачук техник нокаут орқали рақибидан устун келди.

Мазкур жангнинг WBC камари учун финал Элиминатор сифатида ташкил этилгани маълум бўлди. Богачук эндиликда Себастьян Фундора эгалик қиладиган WBC камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.

Бироқ бу йўналишда Interim, яъни вақтинчалик камар ҳам мавжуд ва у айни дамда америкалик Вержил Ортисга тегишли. Ортис эса кейинги жангини 22 февраль куни ўзбекистонлик WBA собиқ чемпиони Исроил Мадримовга қарши ўтказади.

Агарда Мадримов февраль ойида Ортисдан устун келиб, WBC Interim камарига эга чиқса, Богачукнинг кейинги рақиби айнан Исроил Мадримовга айланиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг