UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

22 фев 18:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Богачук Мадримов - Ортис жангига тахминини айтди

Биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ вақтинчалик WBC чемпиони Сергей Богачук бугун тунда ўтказиладиган жангда кимнинг имконияти юқори экани ҳақида гапирди.

Украиналик боксчи ўтган йилнинг август ойида деярли тенг кечган 12 раундлик жангда Виржил Ортисга ҳакамларнинг қарори билан очколар (113–113, 112–114, 112–114) ҳисоби бўйича ютқазиб қўйганди. Декабрда ўтказилиши белгиланган Мадримов - Богачук жанги эса ҳамюртимизнинг жароҳати сабаб бекор қилинганди. 

"Ўйлашимча, жангда Мадримов ғалаба қозонади. У Ортисга қараганда анча кучли боксчи. Унинг ҳаваскор боксдаги фаолияти ҳам муваффақиятли чиққан. Профессионал боксда ҳам зўр одимлаяпти. Исроил кучли ва ақллироқ. Виржилга қарши жанг ўтказган боксчи сифатида шуни айтишим мумкин, Ортиснинг жағи заиф. Бекорга уни икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўймаганман. Ўйлайманки, Мадримов бу жангни кўриб чиққан ва мен айтаётган камчиликларига эътибор қаратган. Исроил мен каби чап хук ва ўнг томондан бериладиган зарбаларга таянса, жангда аниқ ғалабага эришади. 

Фикримча, Мадримов Ортисни жанг давомида бир-икки бор нокдаун ҳолатига тушириб, якунда ҳакамлар қарорига кўра рақибини мағлубиятга учратади. Нокаут ҳам бўлиши мумкин. Буни ҳам инкор эта олмайман. Бу менинг субъектив фикларим. Мен ўша жангда Виржилнинг зарбаларини ўзимда ҳис қилмагандим. Тана қисмим ёки бошимга ўтказиб юборган зарбалар кучсиз эди. Мадримовнинг зарбалари эса аксинча, жуда кучли. Агар у яхши позициядан аниқ ва кучли зарба бера олса, жангнинг муддатидан аввал якунланиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 

Ортис — яхши боксчи, у бу менга қарши жангда исботлади. Нокдаун ҳолатларидан кейин ўзига келиб, жангни давом эттира олиши мумкинлигини кўрсатди. Унда характер бор. Бу Виржилнинг ижобий жиҳатлари. Лекин Мадримов умумий олганда барибир кучлироқ кўриняпти. Тажриба эвазига у жангда ғалаба қозонади. Исроил жуда ақлли боксчи", — дея Богачукнинг сўзларини келтиради Boxingscene. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг