UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

11 авг 09:09
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Genesis Traiding Cup турнири финалига чиқди

Болгариянинг София шаҳри теннис бўйича Challenger 50 тоифасига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 54 000 еврони ташкил этувчи мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фоминнинг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Genesis Traiding Cup турнирининг саралаш босқич 1/2 финалида ҳиндистонлик Пражвал Девга қарши кортга чиқди.

Икки дақиқаси кам икки соат давом этган учрашувда Фомин рақиби икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/4, 6/4. Сергей 13, Пражвал эса 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ҳамюртимизда кўп бўлди - 11 га 3. 

Саралашда еттинчи рақам остида ҳаракат қилаётган теннисчимиз бугун асосий тўр йўлланмаси учун Виктор Марковга қарши кортга чиқади. Болгариялик бу теннисчи кеча саралашнинг 1/2 финалида учинчи рақам остида таснифланган ҳамюрти Петр Нестеровни 6/1, 6/3 ҳисобида енгиб, шов-шув сабабчисига айланди.   

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 478, Дев 815, Марков 1689, Нестеров 455-ўринни банд этган. Фомин - Марков учрашуви бизнинг вақт билан соат 12:00да бошланади. Виктор Марков саралаш баҳсларига имтиёзли WC йўлланмаси билан иштирок этяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг