14 ноя 17:27
Янгиликлар
Футбол
"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!
Қаршининг фахри "Севинч" аёллар жамоаси яна тарих яратди.
Куни кеча жамоа учун Аёллар Олий Лигаси ниҳоясига етди. "Севинч" 27 тур натижасига кўра, 79 очко жамғарди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Бу — "Севинч" тарихидаги 17-чемпионлик. Мавсум бошида "Севинч" Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган эди. Энди жамоа Ўзбекистон Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирокини давом эттиради.

Ҳавола :
Фикрлар