UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0

16 окт 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов 10 ойдан сўнг Ватанга қайтди + ФОТО

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келди.

Чарм қўлқоп устамиз 10 ой давомида океан ортида бўлиб, битта жангда иштирок этди. Аслида 1 февраль куни Америкага жўнаб кетган ҳамюртимизнинг жанги апрель ойида ўтказилиши лозим эди, лекин коронавирус сабаб ушбу турнир бекор қилинганди. 

Шундан сўнг ҳам унинг рақиби ўзгарди ва ниҳоят 16 август тонгида Шаҳрам никарагуалик Уинстон Кампос (31-7-6, 19 КО)га қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Учинчи раунд сўнггида боксчимиз чап қўлида ўзининг кучли зарбаси билан рақибининг қорин қисмига кучли зарба йўллади ва нокаут эвазига ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, Шаҳрам ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилганди. Ғиёсовнинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони 10 тага етган. У жангларининг барчасини ғалаба билан якунлаган. Саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 окт 10:43:37
SPRINTERshashist
Соч олдир кампас билан жангда узинга ухшамадинг
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг