13 авг 21:00
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Шаҳрам Ғиёсов Олимпиада чемпионини мағлуб этди, камида бронза нақд
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган Ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида терма жамоамиз аъзоларининг ғолибона юриши давом этади.
Ҳозиргина -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ўзининг учинчи жангида рингга чиқди. Чорак финалдан ўрин олган ушбу баҳсда ғалаба қозонган боксчи Олимпиада медалларидан бирини аниқ қўлга киритиши боис, жангга қизиқиш жуда юқори эди.
Ғиёсов чорак финалда жиддий рақиб кубалик боксчи Роньель Иглесиас кутиб турганди. Иглесиас амалдаги Олимпиада чемпиони эди. Шундай кучли рақибни ҳамюртимиз мағлубиятга учратишнинг уддаласидан чиқди. Лондон Олимпиадаси чемпиони мағлуб этилди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар