18 авг 08:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳрам Ғиёсов рақибини нокаут қилди!
Бугун Рио Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказди.
Ушбу жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди. Бу галги рақиб анчагина жиддий эди. Ганалик 35 ёшли Альберт "Торнадо" Менса фаолияти давомида 38та жанг ўтказиб, уларнинг 31тасида ғалаба қозонган. Олтита жангида мағлубиятга учраган, битта баҳс дуранг билан якунланган. Нокаут эвазига ғалаба қозонган жанглари сони 15та. Ўзи ҳали нокаут бўлмаган. Фаолиятини 2002 йилда бошлаган.
Шаҳрам Ғиёсов эса шу кунгача проф боксда 3та жанг ўтказиб, уччаласида ғалабага эришганди. Иккита жангни муддатидан аввал якунлаганди.
Альберт Менсага қарши жангнинг 3-раундида Шаҳрам рақибини нокаутга учратиб ғалабага эришди. Демак, ўзбекистонлик боксчи тўртинчи жангида тўртинчи ғалабасини нишонлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар