UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

30 сен 16:11
Янгиликлар

Оғир атлетика, Олимпия ўйинлари

Шаҳрулло Маҳмудов: “Аргентинада медаллар учун курашамиз”

Шу йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Ҳар тўрт йилда ташкил этиладиган ушбу нуфузли мусобақада ватанимиз шарафини бу сафар 37 нафар спортчимиз ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Шундан уч нафари оғир атлетика спорти вакилларидир.

2014 йили Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида оғир атлетикачиларимиз ҳам терма жамоамиз муваффақиятларига муносиб улуш қўшишганди. Ўшанда Фарҳод Собиров кумуш, Адҳамжон Эргашев эса бронза медалига сазовор бўлишган. Қувонарлиси, бугунги кунда ушбу спортчиларимиз асосий терма жамоамиз сафидан мустаҳкам жой олишган ва ҳозирда жорий йил ноябрь ойида Туркманистонда ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионати мусобақаларига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Юртимизда эса уларга муносиб ўринбосарлар етишиб чиқаяпти. Шу боис бу сафар ҳам мутахассислар оғир атлетикачиларимиздан юксак натижалар кутишмоқда. 

– Аргентинада ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида терма жамоамиз сафида уч нафар атлетимиз супачага чиқишади, – деди биз билан суҳбатда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов. – Ўсмирлар ўртасида -77 кг. вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров, қизлардан эса -63 кг. вазн тоифасида Кумуш Файзуллаева ҳамда -90 кг. вазнли атлетлар орасидаги баҳсларда иштирок этадиган Далера Файзуллаева III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларни Тайландда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритишган эди. Бугунги кунда спортчиларимиз мунтазам тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда ва умид қиламизки улар Аргентинадаги мусобақага ўзларининг оптимал ҳолатида етиб боришади. Бизнинг атлетлар билан бир вазн тоифаларидаги жаҳоннинг етакчи спортчилари томонидан йил давомида қайд этилган натижаларга қараб хулоса чиқарадиган бўлсак, вакилларимизнинг ҳар бирида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндорлар сафидан жой олиш, ҳатто чемпион бўлиш учун ҳам имкониятлар етарли. Кези келганда таъкидлаш жоиз, ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари биз учун муҳим мусобақалардан саналади. Бундан тўрт йил муқаддам Нанкинда ўтказилган мусобақада қатнашган атлетларимиз бугун катталар ўртасида ҳам ўз сўзларини айтишмоқда. Ишонаманки, Аргентинада бўладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида ҳам биз яқин заҳирамизни кўздан кечириб оламиз ва келгусида улар ҳам акалари сингари жаҳон ареналарида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади. 

Отабек Эшмаматов, журналист


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг