UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0

26 июн 14:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллет навбатдаги жанг санасини эълон қилди, у рақибга ҳам "вызов" ташлади

Россиялик ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов кейинги жангини қачон ва қаерда ўтказишини айтди.

Шара Буллет шанба оқшомида Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган UFC турнирида ушбу промоушендаги иккинчи ғалабасини қўлга киритганди. У уч ҳафтадан кейин октагонга қайтишга тайёр. Шара кейинги рақиби сифатида америкалик Кевин Холландни кўрмоқчи.

"Кевин Холланд, ҳақиқий қароқчи Шара Буллет шу ерда, АҚШда. Мен сени 13 июль куни йўқ қиламан ва сенинг бошингни ўзим билан уйга олиб кетаман. Кел, жанг қиламиз. Кевин Холанд, мен сени октагонга чорлайман. Сен менга Америкага кел, уришамиз дегандинг. Менинг қайиғим АҚШ қирғоқларига сузиб келди. Ҳақиқий эркаклар жанги учун рози бўл", - деган Шарабутдин. 

Маълумот учун, Шарабутдин Магомедов Бруно Сильвани очколар ҳисобига кўра мағлуб этган, Антонио Троколини нокаутга учратган эди. Кевин Холланд эса шу ойнинг бошида ўрта вазн тоифасига қайтиб, Михал Олексийчукни биринчи раунддаёқ таслим этганди. 

Дарвоқе, Шара Буллет жанг қилмоқчи бўлаётган UFC on ESPN 59 турнири 13 июль куни АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳрида ташкил этилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг