02 янв 18:18
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/25921_220.jpg)
Шарапова Хитойдаги турнирда чорак финалга чиқди
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Шэньжендаги мусобақада АҚШ вакиласи Элисон Рискега қарши кортга чиқди.
2 соат 22 дақиқа давом этган ўйинда дунё рейтингида 59-ўринни эгаллаб турган Мария рақибини 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шарапова энди ярим финалга чиқиш учун қозоғистонлик Зарина Диясга қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : Olamsport
Фикрлар