UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

21 май 14:40
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025. Нодирбек пешқадамлар сафида. Бугун 5-турда шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади?

Хабарингиз бор, шу кунларда БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Бугун мусобақанинг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбек шахматчиларга қарши кечган баҳсларда кетма-кет иккита ғалаба қайд этган Нодирбек Абдусатторов 5-турда қора доналарда венгриялик гроссмейстер Адам Козакка қарши баҳс олиб боради. Қолган уч гроссмейстеримиз бугунги тур ўйинларини рақибларига қарши оқ доналарда ўтказишади. Жаҳонгир Воҳидов эронлик Сина Моваҳед, Муҳиддин Мадаминов қозоғистонлик Ринат Жумабоев, Ортиқ Ниғматов эса ҳиндистонлик Картик Венкатараманга қарши дона суради. 

Бешинчи тур олдидан нидерландиялик Аниш Гири ва сербиялик Александар Инжич 3,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Ўн нафар гроссмейстер ҳисобида 3 очкодан бор. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳам 3 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 11-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи поғонадаги ҳиндистонлик Висаҳда ҳам 3 очко бор. Ортиқ Ниғматов 2,5 очко билан 18, Муҳиддин Мадаминов 1, 5 очко билан 59, Жаҳонгир Воҳидов эса 1 очко била 72-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг