UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

19 май 13:40
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз

Шу кунларда БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда.

Бугун мусобақанинг 3-тур учрашувлари ўтказилади ва биз учун аҳамиятлиси унда ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Дастлабки икки турда дуранг ўйнаган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Жаҳонгир Воҳидовга қарши баҳс олиб боради. Биринчи турда мағлубиятга учраган Воҳидов иккинчи партияда ғалаба қозонганди. 

Sharjah Masters 2025 турнирининг 3-турида Ортиқ Ниғматов оқ доналарда АҚШ шахматчиси Акобян Варужан билан ҳисоб-китоб қилади. Ниғматов кеча 2-турда ҳиндистонлик Санкалп Гуптани таслим этганди. Муҳиддин Мадаминов 3-турда айнан Гупта билан тўқнаш келади. 

Учинчи тур олдидан уч шахматчи - Даи Чангрен (Хитой), Александар Инжич (Сербия) ва Висаҳ (Ҳиндистон) юз фоизлик натижа билан пешқадамик қиляпти. Йигирма етти иштирокчи ҳисобида 1,5 тадан очко бор. Улар орасида Ортиқ Ниғматов ҳам бор. У қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўринни эгаллаб турибди. Бир очкодан жамғарган Нодирбек Абдусатторов қўшимча коэфицентларга кўра 46, Жаҳонгир Воҳидов 52-поғонадан жой олган. Муҳиддин Мадаминов 0,5 очко билан 63-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг