UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

16 авг 14:26
Янгиликлар

Бошқалар

Шашкачиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

21 августдан 4 сентябрга қадар Болгариянинг Кранево шаҳрида 64 катакли шашка бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мамлакатимиз спорт делегацияси таркибидан икки мураббий ва 10 нафар спортчи ўрин олган. 22 август куни старт оладиган мусобақада дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан 250 нафарга яқин ёш шашкачилар ўз иқтидорини синовдан ўтказишади. 

Жамоамиз таркибидан жаҳон чемпионлари - Самира Қаҳҳорова, Шаҳзода Турсунмуродова, Мухлиса Толибжонова, Мавлуда Маҳмудова сингари иқтидорли спортчилар ўрин олишган.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили худди шу шаҳарда ўтказилган жаҳон биринчилигида ҳамюртларимиз тўртта олтин, бештадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринга сазовор бўлганди.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланиши билан Кранево шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига старт берилади. Унда вакилларимиз блиц ва рапид йўналишларида ўз омадларини синаб кўради.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Шейхали Азизов

Фарзона Қаюмова

Самира Қаҳҳорова 

Фитрат Олимов 

Фирдавс Олимов

Амирбек Шаҳобов

Мавлудахон Маҳмудова 

Васфия Бердиқулова 

Мухлиса Толибжонова

Шаҳзода Турсунмуротова

Рамазон Худойназаров 

Юнус Аминжонов – мураббий

Алишер Артиков – делегация раҳбари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг