UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

15 мар 16:48
Янгиликлар

Бошқалар

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов ҳақида: "Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди"

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар иқтисодиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган, 1994-2005 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо тармоқларига раҳбарлик қилган. 

М.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги кўп йиллик фаолияти давомида билими, катта ҳаётий тажрибаси билан қонунлар ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 

Мираброр Усмоновнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг марҳум хонадонига ташрифи халқимизга хос олижанобликнинг, мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонларга эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди.  
Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди, – деди давлатимиз раҳбари. 

Таъзияга йиғилганлар Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг