UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

16 авг 11:00
Янгиликлар

Тадбирлар

Шавкат Мирзиёев қарори юзасидан Олимпия шон-шуҳрати музейида давра суҳбати бўлиб ўтди (видео)

Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрат музейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур қарорда спортчи ва мураббийлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, спортчиларнинг катта спортдан кейинги фаолияти давомида жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши учун Ҳаракатлар дастурининг ишлаб чиқилиши, мамлакат шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларига бир марталик, ойлик ва умрбод тўловлар тизимининг жорий этилиши спорт жамоатчилиги вакилларини хурсанд қилди.

Президент қарорида “спортчи” лавозимининг жорий этилиши ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилган. Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси мутасаддиларининг сўзларига кўра, бу терма жамоаларга аъзо бўлган спортчиларгагина тегишли бўлади. Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган учрашув давомида спортчи ва мураббийлар, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. “Спорт” телеканали томонидан ёзиб олинган мазкур ток-шоу яқин кунларда мухлисларга тақдим этилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг