UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

24 сен 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

Давлатимиз раҳбари 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида совриндор бўлган шахматчиларимизнинг натижасини беэътибор қолдирмади.

Қадрли фарзандларим!

Аввало, сиз, азизларни Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муносиб иштирок этиб, қарийб 200 та давлат вакиллари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, ўзбек шахмати тарихида яна бир ёрқин саҳифа очганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ғоят кескин ва муросасиз мусобақаларда сизлар юксак ақл-заковат, мустаҳкам ирода ва матонат фазилатларини намоён этиб, Хитой, Сербия, Арманистон, Германия, Озарбайжон, Словения, Испания каби манаман деган давлатларнинг жамоаларини ортда қолдирганингиз улкан таҳсин ва тасанноларга сазовордир.

Сизларнинг тимсолингизда Янги Ўзбекистон ёшлари мана шундай ақл ва тафаккур беллашувларида қандай баланд марраларни эгаллашга қодир эканини кўриб, қалбларимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлмоқда.

Ушбу мусобақада юксак интеллектуал салоҳиятини намойиш этган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов каби ўғлонларимиз эришган натижалар биз учун жуда қадрлидир.

Айниқса, тахталар кесимида Шамсиддин Воҳидов олтин медални, Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритиб, нақадар катта маҳорат эгаси эканларини яна бир бор исботлаганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мард ва жасур ўғлонларимиз қаторида Афрўза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Нодира Нодиржонова сингари азму шижоатли шахматчи қизларимиз ҳам мусобақаларда муносиб иштирок этиб, бор куч-ғайрати ва маҳорати билан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Улар ўтган олимпиадада кўрсатган натижаларини яхшилаб, 170 мамлакат ўртасида 12-ўринни эгаллаганлари албатта эътиборга моликдир. Матонатли қизимиз Нодира Нодиржонова тахталар кесимида фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медаль билан тақдирлангани айниқса қувончлидир. Уларнинг барчасини самимий қутлаб, келгуси мусобақаларда совринли ўринларни забт этишларини тилайман.

Албатта, Ўзбекистон шахмат усталари қўлга киритган улкан ютуқ Янги Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, спорт ва унинг энг интеллектуал тури бўлган шахматни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислоҳотларимизнинг амалий натижаси, десак, тўғри бўлади.

Ҳеч шубҳасиз, бундай муваффақиятлар халқимизни эзгу мақсадлар йўлида янада бирлаштиради, минг-минглаб ёшларимиз учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азиз фарзандларимга, эришган ютуқларингизга катта ҳисса қўшган тажрибали устоз ва мураббийларингиз, бутун жамоангиз аъзоларига, сизларни қўллаб-қувватлаб турган ота-оналарингиз ва барча мухлисларингизга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман.

Сизларга жонажон Ўзбекистонимиз 2026 йилда илк бор мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон шахмат олимпиадасида ҳам энг юксак чўққиларни забт этиш насиб этсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва саодат, келгусидаги ўқиш ва ишларингизда катта муваффақиятлар тилайман. Зафарли юришларингиз доимо бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг