UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0

23 июн 18:17
Янгиликлар

Бошқалар

Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий!

Бугунги саҳифамизда сизларни армрестлинг спорт турида фаолият юритиб келаётган малакали мураббий Шерзод Абдуллаев билан яқиндан таништирамиз.

У спортчи сифатида Тошкент вилояти миқёсида юқори натижаларга эришган бўлиб, армрестлинг спорт турини оммалаштириш ва ёшлар ўртасида ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Бугунги кунда у SHERZODARMSPORT спорт клуби директори сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 2020 йилдан буён Тошкент вилояти армрестлинг федерацияси қошида ташкил этилган армрестлинг тўгарагида мураббий сифатида ёш спортчиларни тайёрлаб келмоқда. Унинг машғулотлари натижасида кўплаб иқтидорли ёшлар вилоят ва республика мусобақаларида юқори натижаларни қайд этмоқдалар.

Шерзод Абдуллаевнинг мураббийлик фаолиятида эришилган муҳим ютуқлардан бири — унинг шогирди Лазизбек Авазбековнинг жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган пара армрестлинг (жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасидаги) Жаҳон Кубогида олтин медални қўлга киритганидир. Бу натижа мураббийнинг юқори касбий маҳорати, спортчилар билан олиб бораётган тизимли ишлари ва имконияти чекланган ёшларни спортга жалб этишдаги катта ҳиссасини яққол намоён этади.

Армрестлинг спорт турини янада кенг ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ҳамда иқтидорли спортчиларни тайёрлаш мақсадида Шерзод Абдуллаев томонидан SHERZODARMSPORT спорт клуби ташкил этилди. Клубда замонавий машғулотлар тизими йўлга қўйилган бўлиб, ёшлар, қизлар ҳамда пара спортчилар учун алоҳида машғулот дастурлари амалга оширилмоқда.

Мазкур фаолият Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан спорт соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва фармонларда белгиланган вазифаларга ҳамоҳангдир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш, хусусий спорт клублари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли, айниқса ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этишга қаратилган қарорлари соҳада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу давлат сиёсати натижасида нодавлат спорт клублари фаолияти ривожланиб, янги иқтидорларни кашф этиш ва миллий терма жамоалар захирасини шакллантириш имкониятлари кенгаймоқда.

Мураббий Шерзод Абдуллаев ҳақида қисқача

Шерзод Абдуллаев ўз шогирдларини тайёрлашда ҳар бир спортчининг жисмоний имкониятлари ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда машғулот жараёнини ташкил этади. Машғулотлар давомида куч, чидамлилик, техник маҳорати, реакция тезлиги, психологик барқарорлик ҳамда мусобақа тактикасига алоҳида эътибор қаратади. Унинг асосий мақсади — нафақат чемпион спортчиларни тарбиялаш, балки интизомли, иродали, ватанпарвар ва соғлом турмуш тарзига амал қиладиган ёш авлодни вояга етказишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг