UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Эдди Хирн Энниснинг кейинги жанги ҳақида маълумот берди 0 09:39Queen's Club. Саралаш орқали асосий тўрга чиққан 37 ёшли Мария мусобақа чемпиони! 0 09:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади + ВИДЕО 0 08:57Таэквондочиларимиз Austrian Open турнирида 13 та медаль қўлга киритишди, 5 таси олтин + ФОТО 0 08:36WR Chess жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди, Ўзбекистон қандай натижа қайд этди? 0 08:15Кличко Фьюри билан реванш учун рингга қайтишни истамоқда 0 07:54Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:33"Махачев мен билан жангни истамаётганини ҳис қиляпман" 0 07:04Бугун жаҳон чемпионатида икки дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 22:06Шукуржон Аминова ЖЧ бронза медали учун баҳсда икки карра Олимпиада чемпионига қарши татамига чиқди + ФОТО 0 21:33"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор 0 19:43Шукуржон Аминова жаҳон чемпионатининг бронза медали учун татамига чиқади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:02Бетербиев: "У мен учун кучлилик қилади" 0 18:40Топурия Оливейрага: "Ўзинг билан ёстиқ олиб кел" 0 18:16Перишич "Барселона"га ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр 0

16 ноя 07:25
Янгиликлар

Дзюдо

Шоадҳам Исроилов: “Кўзланган режадан оғишмай ҳаракат қиляпмиз”

“OlympicUz” ахборот-таҳлилий дастурининг навбатдаги меҳмони – Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Шоадҳам Исроилов бўлди.

“OlympicUz” ахборот-таҳлилий дастурининг навбатдаги меҳмони – Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Шоадҳам Исроилов бўлди. 

Суҳбатдошимиз билан федерация раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган янги стратегия ва уни амалга ошириш механизмлари, Тошкентда ўтаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинидан кўзланган мақсад, Токио-2020 Олимпиадаси учун кимларда йўлланма олиш имконияти борлиги ҳақида суҳбатлашдик.

– Мана, федерациянинг янги раҳбарияти фаолиятини бошлаганига икки йил тўлди. Ишни бошлаганда, жамоанинг стратегияси, иш-режаси бўлган. Ўтган давр мобайнида қилган ишларингиздан қониқиш пайдо бўладими?

– Авваламбор, асосий таркибни Олимпия ўйинларига тайёрлаш, рейтинг балларини жамғариш ва шу орқали каттароқ таркиб билан Токиога бориш режа қилинган эди. Шу сабабдан Гран-При, Мастерс ва жаҳон чемпионати даражасидаги турнирларга муваффақиятли қатнашишимиз лозим эди Шарофиддин Лутфуллаев ўтган йили дзюдо ватани Японияда ўтган жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Бу анчадан бери Ўзбекистон дзюдосида кузатилмаётган ҳолат эди. Дюссельдорфда ўтган Гранд-финалда 90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов ва 100 кг да Муҳаммадкарим Хуррамов олтин медалларни қўлга киритди. Пандемияга қарамасдан, терма жамоа машғулотларни тўлақонли давом эттиряпти. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбариятига асосий таркибни етарли машғулот олиб бориши учун яратиб берган шароити учун миннатдорилик билдираман. Энди имкон қадар мана шу ишончни оқлашга ҳаракат қилишимиз керак.

– Терма жамоада хорижлик мураббий фаолият юритаётганига 11 ой бўлди. Бугун терма жамоа бош мураббийи, Олимпия ўйинлари ғолиби, грециялик афсонавий чемпион Илиас Илиадис полвонларимизнинг яқин дўстига айланиб қолган. Ушбу мутахассис келгандан сўнг, техникада қандай ўзгаришлар бўлди?

– Дарҳақиқат, Илиас спортчиликнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган полвон. Йиллар давомида тўпланган ана шу тажрибани у бугун спортчиларимизга ўргатмоқда. Зиммасига катта масъулиятни олган, аниқ мақсад-вазифалари бор, унга эришаман, деб ваъда берган. Ҳозирда шу йўналишда иш олиб боряпти.

– Шу кунларда Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги дзюдо марказида беш давлат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда. Бундай йирик ҳажмдаги машғулот мақсад-моҳиятидан кўзланган натижа катта. Бу йиғин биз учун қанчалик фойдали бўляпти?

– Грузия, Миср, Қирғизистон терма жамоалари асосий таркибининг етакчи спортчилари Илиас Илиадис бошлигида полвонларимиз билан юқори руҳда машғулотларни ўтказишяпти. Бу халқаро йиғин Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларига Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаса, грузиялик дзюдочилар Чехиянинг Прага шаҳри мезбонлик қиладиган Европа чемпионатига, Миср эса Мадагаскарда ўтадиган Африка чемпионатига тараддуд кўряпти. Йил охирида Хорватияда ўтадиган “Катта дубулға” турнирига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

– Айни пайтда аёллар терма жамоаси Хоразм вилоятида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишяпти. Одатда улар эркаклар жамоаси билан мусобақаларга тайёргарлик кўришарди. Иккаласининг ажратилиб машғулотлар олиб борилаётганининг салбий таъсири йўқми?

– Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қизлар жамоасига асосий спортчиларни етказиб берадиган ҳудудларимиздан. У ерда республикамизнинг энг иқтидорли қизлари жам бўлишган. Бу борада хавотиримиз йўқ. Аёллар ўртасида рейтинг масаласига келсак, асосий таркибда -52 кг вазнда Диёра Келдиёрова рейтинг зонасида турибди, -70 кг да Гулноза Матниёзова ҳам шу босқич учун ҳаракат қиляпти. Улар ҳозир ўз натижасини яхшилаш учун ҳаракат қилишяпти. Агар Гулноза рейтинг зонасини кесиб ўтса, 78 кг вазнда ҳам лицензия олиш учун квота пайдо бўлади. Шунда Нодира Йўлдошеванинг йўлланма учун курашишига шароит яратилади. Токио Олимпиадасида биринчи марта жамоавий баҳсларда ҳам қатнашиш учун рухсат беришди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам жамоавий баҳсларда иштирок эта олади.

– “Катта Дубулға” туркумидаги Будапешт турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Гапни рейтингга бевосита боғланганим бежиз эмас. Токио-2020 Олимпиадаси учун бу жуда ҳам муҳим. Қайси спортчиларимиз имкониятини муносиб баҳолай оласиз?

– Мусобақада камида чорак финалгача етиб борган вакилларимиз рейтингда ўз поғоналарини анча яхшилаб олганларига гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, 60 кг вазнда Шарофиддин Лутфиллаев 1 поғона юқорилаб, учинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, Сардор Нуриллаев ўз ўрнини 5 поғонага яхшилади. Шарофиддиннинг рейтинг очколари жуда ҳам яхши. 66 кг вазнда муаммо бор. Сардорнинг натижаси биз кутгандек бўлмаяпти. Венгрияда унда катта имконият бор эди. Қанчалик ҳаракат қилмайлик, 3-ўрин учун курашда мағлубиятга учраб, 5-ўринни эгаллади. Шундай бўлса-да, 360 очкони қўлга киритди. 73 кг да Ҳикматулла Тўраевда яхши имконият бор. Ёш, потенциали бор йигит, Париж-2024да ҳам қатнашиши мумкин бўлган полвон. 81 кг вазн тоифасида иккита спортчимиз даъвогарлик қила олади. Шарофиддин Болтабоев ва Камолиддин Расуловдан қайси бирининг натижаси юқори бўлса, ўзаро келишиб, Олимпиадага олиб борамиз. 90 кг да Давлат Бобонов Дюссельдорф турнирида олтин медални қўлга киритган эди, натижа кўрсата оладиган ёш, иқтидорли спортчиларимиздан. 100 кг да Муҳаммадкарим Хуррамовнинг рейтинг зонаси ҳам ёмон эмас. Будапешт мусобақасида камчиликлари яққол кўриниб қолди. +100 кг вазнда Бекмурод Олтибоевда ҳам шундай ҳолат. Мана шу спортчилар билан медаллар жамғаришни ҳам кўзда тутганмиз.

– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг