UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

26 окт 12:09
Янгиликлар

Болалар спорти

Шофирконликларнинг қувончи чексиз

Теглар :  ШофирконБухоро
Бухоро вилояти Шофиркон тумани Марказий ўйингоҳи фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман аҳолиси, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар қатнашди. Тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов шофирконликларни замонавий қиёфага кирган спорт мажмуасининг фойдаланишга топширилгани билан қутлади. 

Таъкидланганидек, тарихи бир неча минг йилларга туташ қадим Шофиркон замини азалдан ўзининг олимлари, шоир ва адиблари билан ном қозонган. Ўз даврида юксак тамаддун мактабини яратган, Ўрта Осиё шаҳар давлатчилигининг илк намуналаридан бири ҳисобланган кўҳна Вардонзе қалъасини ёш авлодга минг йиллик мозий сирларидан ҳикоя сўзловчи боқий муаллим, десак муболаға бўлмайди. 

– Президентимизнинг ўтган йил вилоятимизга ташрифи чоғида, Шофирконда ҳам бўлиб, ушбу туманни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ҳудуд тарихининг янги босқичига асос солди, – дейди Ботир Зарипов. – Бундан ташқари, нисбатан қисқа давр ичида “Azteks” сингари ўнлаб саноат корхоналари ишга туширилди. Қазилма конларни ўзлаштириш, боғдорчилик ва туманнинг фақатгина ўзига хос бўлган имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича мақсадли дастурлар қабул қилинди. Айнан ушбу ташриф шарофати натижасида туманда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан замонавий болалар оромгоҳи қурилиши жараёнлари олиб борилмоқда. 

Ушбу имкониятлар самарасини эса бугун фойдаланишга топширилаётган муҳташам ва гўзал ўйингоҳ мисолида ҳам кўриш мумкин. 1966 йилда фойдаланишга топширилган мазкур ўйингоҳ ўтган 60 йилликдан ортиқ вақт давомида бирор марта таъмирланмаган. Ўтган йили туман аҳолиси билан учрашганимда бир гуруҳ фаоллар ўз вақтида гавжум бўлган стадионни таъмирлаб, ёшларимизнинг спорт билан шуғулланишларига шароит яратишни илтимос қилишган эди. Қисқа вақт ичида туман ҳокимлиги, қолаверса 3-сектор раҳбарияти саъй-ҳаракатлари билан сиз кўриб турган файзли стадион барпо этилди. 

Айтиш жоизки, ўйингоҳнинг айнан шу кунларда фойдаланишга топширилишининг ҳам рамзий маъноси бор. Негаки, куни кеча Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини оммавий спортга жалб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида топшириқлар берилган эди. 

Фойдаланишга топширилаётган ушбу спорт мажмуаси ёшларнинг нафақат профессионал спорт билан шуғулланишлари, балки аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этишда ҳам муҳим маскан бўлиб хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг