UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0

15 ноя 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев: "25 ноябрь куни тарихга кираман!"

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 25 ноябрь куни Лас-Вегас (АҚШ)да бўлиб ўтадиган ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Сабриэл Матиасга қарши жанги ҳақида гапирди.

"Жаҳон чемпионлик камарига жанг қилиш имкониятини қўлга киритиш учун узоқ йўқ юрдим. 25 ноябрь куни бу саёҳатни беҳуда эмаслигини кўрсатаман. Мураббийларим Шугар Хилл Стюард ва Тео Чемберс ёрдамида тарихга кираман ва Ўзбекистон жаҳон чемпионига эга бўлади", - деди Эргашев.

31 ёшли Эргашев сўнгги бор 2022 йилнинг августида Анхел Мартинес Эрнандесга қарши рингга чиққан эди. Ушбу жангда Шоҳжахон техник нокаут билан ғалаба қозонганди. Боксчимиз ҳисобида 23 ғалаба (20 таси нокаут) бор.

31 ёшли Матиас эса шу йилнинг февраль ойида Херемиас Понсега қарши жанг қилган. Ушбу қарама-қаршиликда Сабриэл муддатидан аввал ғалаба қозониб, IBF чемпионлик камарини қўлга киритган. Унинг ҳисобида 19 ғалаба (барчаси нокаут билан) ва битта мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг