28 фев 09:34
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашев: “28 апрелда чемпионлик камари учун рингга чиқаман”
Айни пайтда енгилмас боксчимиз аъзо бўлган “Салита Промоушенс” промоутерлик компанияси вакиллари бир неча нафар чарм қўлқоп усталари билан музокара олиб боришяпти.
“Жанг санаси расман маълум бўлди. Менга хабар беришларича, 28 апрель куни чемпионлик камари учун рингга чиқаман. Келгуси ҳафтада рақибим номига ойдинлик киритилади. Бўлажак жангга менинг боксдаги илк мураббийим, яъни дадамни ҳам таклиф қилдим. Келаси ой улар АҚШга келадилар”, - деди Эргашев Olamsport.com сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, айни пайтда Шоҳжаҳон Эргашев дунё рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. Яна бир қозонилажак ғалаба ҳамюртимизнинг кучли ўнталикка кириб олиши учун етарли бўлади. Бу эса унинг кейинги жангларида жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятларини оширади.
Фикрлар