28 дек 21:14
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашев: "Умид қиламанки, бу узоқ кутилган жанг 2023 йилда Тошкентда бўлади" + ПОСТЕР
Ўзбекистонлик профессионал бокс усталари — Шоҳжаҳон Эргашев (23-0) ва Шаҳрам Ғиёсов (13-0)нинг 2023 йилда Тошкентда жанг қилиши мумкин. Аниқроғи, айни дамда Майами (АҚШ)да навбатдаги жангига тайёргарлик олиб бораётган Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг Инстаграм тармоғига ўз жамоаси томонидан ясалган норасмий постерни жойлаштирган.
"Мен умид қиламанки, бу қонли жанг 2023 йилда бўлади. Биламан, бу фаолиятимдаги осон жанглардан бири бўлади", - дея мазкур постни изоҳлаган Эргашев.
Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги бор 10 август куни Детроит (АҚШ)да ташкиллаштирилган бокс оқшоми доирасида мексикалик Анхель Мартинес Эрнандес (14-2-2)га қарши жанг қилиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди. Шаҳрам Ғиёсов эса сўнгги жангини 7 май куни Лас-Вегас (АҚШ)да ташкил этилган Бивол - Сауль Альварес бокс оқшоми доирасида мексикалик Кристиан Гомес (22-2-1)га қарши ўтказиб, ҳакамларнинг қарори билан ғолиб бўлган эди ва вакант бўлиб турган Шимолий Америка IBF камарини қўлга киритган эди.
Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсовларнинг Olamsport.com сайтига берган интервьюларини томоша қилинг!
Фикрлар