UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0

19 авг 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман"

Шон О`Мэлли UFC 333 турнирида енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари борасидаги вазият ойдинлашгунга қадар ўз фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди.

Америкалик аралаш яккакураш устаси Абу-Дабида Петр Ян ва Мераб Двалишвили ўртасидаги қарама-қаршилик қандай якунланишини кузатмоқчи, шундан сўнггина ўзининг навбатдаги қадамини белгилаб олади.

"Мен 24 октябргача бемалол кутиб тураман. Нималар бўлишини кўрмоқчиман. Ҳатто Петр Ян мағлуб бўлган тақдир ҳам, балки унга реванш таклиф қиларман", — деди UFC собиқ чемпиони ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Аввалроқ, енгил вазн тоифасида Петр Ян ва Мераб Двалишвили ўртасидаги чемпионлик жанги (россиялик спортчи ўзига тегишли чемпионлик камарини ҳимоя қилади) 24 октябрга белгиланган UFC 333 турнирининг иккинчи асосий воқеаси (co main-event) сифатида расман эълон қилинган эди.

Шон О`Мэлли охирги марта октагонга жорий йилнинг июнь ойида чиққанди. Оқ уй яқинидаги турнирда у Эйманн Захабини иккинчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг