UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

01 окт 09:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О`Мэлли тарихдаги энг буюк жангчини айтди

Собиқ UFC чемпиони, америкалик аралаш яккакураш устаси Шон О`Мэлли шу мавзуда берилган саволга жавоб қайтарди.

Унинг фикрича, UFC’нинг P4P рейтингида етакчилик қилаётган ва енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион бўлиб турган Илия Топурия аралаш яккакурашлар тарихидаги энг яхши жангчи ҳисобланар экан. 

Бу ҳақда америкалик ўз подкастининг навбатдаги сонида айтиб, Илия Топурия ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангни ташкилотнинг Оқ уйдаги байрам турнирининг асосий воқеаси сифатида белгилашни таклиф қилди.

"Катта жангни хоҳлайсизми? Илия Конорга қарши - мана сизга нима керак! Конорнинг ҳозирги серияси яхши эмас, сўнгги бешта жангда у порлай олмади, лекин агар сизга Оқ уйдаги асосий воқеа керак бўлса - бу айнан ўша жанг.

Менимча, бу жангда Илия ғалаба қозониши мумкин, гарчи Конорни ҳеч қачон ҳисобдан чиқармаслик керак бўлса ҳам. Аммо Илия Топурия бугунги кунда ер юзидаги энг буюк жангчи ҳисобланади. Ҳа, вазн тоифасидан қатъи назар, энг буюк жангчи. Ҳатто Жон Жонсдан ҳам баландда.

Охирги учта жангда у Алекс Волкановски, Макс Холлоуей ва Чарльз Оливейрани нокаутга учратди. У бу йигитларни очколар бўйича ютмайди, партерга ўтказмайди ва ушлаб турмайди, уларни нокаутга учратади. Бу жуда зўр", - деди О`Мэлли.

Маълумот учун, UFC’нинг Оқ уйдаги байрам турнири келаси йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади ва Америка Мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг