UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 19:27Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Жаҳон рейтинги пешқадамлари сафида! 0 19:06Диёра Келдиёрованинг номзоди IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди, даъвогарлар орасида Билодид ҳам бор 0 18:45Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди 0 18:23"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди 0 18:02Алекс Перейра оғир вазн тоифасига ўтишга шаъма қилди 0 17:39"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди 0 17:17"Биз бу операни бир неча марта кўрганмиз". Оливейра — Топуриянинг "трэш-ток"лари ҳақида гапирди 0 16:52АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади 0 16:24"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти" - менежер 0 16:01Холифилд: "Мен энг зўриман, Муҳаммад Али эмас" 0 15:39Менежер: "Перейра Анкалаев билан реваншга розилик берди" 0 15:17Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди 0 14:53Дана Уайт ҳали UFC эришмаган мақсад қайси эканлигини айтди 0 14:27Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

22 июл 15:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон Стрикленд Адесанья билан жанг учун шартларини маълум қилди

UFC ўрта вазн тоифаси рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган Шон Стрикленд камар учун Исраэль Адесанья билан жанг қилиш ниятида.

Олдинроқ елкасидан жароҳат олган Дрикус Дю Плесси жангда қатнаша олмаслигини маълум қилганидан кейин Адесанья рақибсиз қолганди.

"Музокаралар олиб боряпмиз. Якунда барчаси менга қанча пул тўланишига бориб тақалади. Сизларга бир савол беришимга ижозат берсангиз, биз ростдан ҳам Иззи ва Дрикуснинг жанги бўлишини истаяпмизми? Албатта, йўқ. Бу жанг бўлмайди. Сизлар менинг қандай жанг олиб боришимни кўришни истайсизми? Ғалаба қозона оламанми? Билмадим, аммо бу хитойликни бор кучим билан уришга ҳаракат қиламан.

Дрикусни зўр жангчи деб ўйламайман, Иззи уни мағлуб этади, аммо мен Дрикусни тушунаман. Дрикус, сенгача мен ҳам жанг олиб боргандим, барчасини яхши тушуниб турибман. Қачонки сен эндигина жанг қилган бўлсанг-у, энди сенга бутун дунёни учиб ўтиб, етти ҳафталик чақирувни қабул қилишга келганда йўқ деб жавоб бериш табиий ҳолат. 

"Балки, мен буни истамаётгандирман" дейиш ҳам мантиқан тўғридир. Аммо мен эркакман, қўрқоқ эмасман. Агарда тўлаш ниятингиз бўлса, менинг ҳам нархим бор. Пулингиз бўлса, тикинг, ҳозир ҳам у билан урушавераман. Дрикусдан фарқли равишда мен у каби ақлли эмасман. Менда барчаси максимал даражада оддий - тўланг, мен жанг қиламан!", - деди Стрикленд.

32 ёшли Шон сўнгги икки жангида ғалаба қозонди: биринчиси Нассурдин Имавов, иккинчиси Абусупьян Магомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг